“Бунёдкор” бугун Хитой клуби билан ўйнайди
25 jan 2016 12:29
News
“Бунёдкор” бугун Хитой клуби билан ўйнайди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БААда давом этаётган йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказади.
Спарринг рақибимиз – 2015 йил Хитой чемпионатида 5-ўринни банд этган “Хенан Жианье” клуби бўлади.
“Бунёдкор” – “Хенан Жианье” учрашуви Дубайдаги “Жебел Али” мажмуасига қарашли майдонда маҳаллий вақт билан соат 16:00да (Тошкентда 17:00 бўлади) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “қалдирғочлар” бунгача Россия премьер-лигасининг учта вакили билан куч синашди. “Анжи” 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратилди, “Амкар” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Москванинг “Локомотив” клубига 0:3 ҳисобида имконият бой берилди.
Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments