Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  5 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади News

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади

28 август куни Тошкент шаҳар футбол мактаблари ўртасида бўлиб ўтаётган шаҳар биринчилигининг 2-давра 2-тур учрашувларига старт берилди.
Академиямизнинг икки жамоаси – ”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б” бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли жиҳати шундаки, ”Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилари  ”Бунёдкор-Б”дан устун келишди.

Дастлаб майдонда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилда туғилган тарбияланувчилари саф тортишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, голли вазиятларни яратиш бўйича ”Бунёдкор-А” устунлик қилди. Натижада қизиқарли кечган баҳс ”Бунёдкор-А”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1998 йилда туғилган болалар баҳсида ”Бунёдкор-Б” жамоаси рақибларига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмади. Улар ўйинда ”Бунёдкор-А” дарвозасини икки бора аниқ нишонга олган бўлсалар, ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:4.

Академиямизнинг 1999 йилда таваллуд топган ўқувчилари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш қизғин руҳда ўтди. ”Бунёдкор-А” ўйинчилари бу баҳсда ўз тенгдошларидан 4:1 натижасида устун келишди.

Шубҳасиз, шу куни бўлиб ўтган учрашувлар ичида энг қизиқарлиси 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги ўйин бўлди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижа ҳам шунга яраша кўриниш олди – 2:3. ”Бунёдкор-А” фойдасига...

”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б”нинг 2001 йил ва 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувларда ”Бунёдкор-А” ўйинчилари рақибларига умуман имкон қолдирмади. 0:4 ва 1:3 ҳисобидаги ғалабалар уларга уч очкодан келтиришди.

2-тур ўйинлари якунлангач, жамоалар қисқа муддатли таътилга чиқиб кетишди. 3-тур ўйинлари эса 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ”Бунёдкор-А” ўз майдонида “Спартак” жамоасини қабул қилса, ”Бунёдкор-Б” “Локомотив” меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика