Latest news

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  0 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  3 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  35 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

"Бунёдкор" академиясида ўйин ё ўтказманг, ё ОАВга йўл очинг! News

"Бунёдкор" академиясида ўйин ё ўтказманг, ё ОАВга йўл очинг!

Ўзбекистонда нечта стадион бўлса, бирортасида "Бунёдкор" стадионидагига ўхшаш муаммо йўқ.

Асосий таркиб ўйинлари, яъни "Бунёдкор" жамоасининг олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ ўйинларига муаммо йўқ.
Аммо академия, ўринбосарлар, ПФЛ кубоги, олий лига жамоаларининг машғулотларини кириб кўришнинг умуман иложи йўқ. Ўринбосарлар ўйини ПФЛ қонунига кўра мухлислар учун ҳам очиқ бўлиши керак аслида. ПФЛ доирасидаги бирорта ўйин ёпиқ ҳолатда ўтказилиши мумкин эмас, агарки ПФЛнинг ўзи буни тақиқламаса.

Қўлингизда ҳужжатингиз бўлса-да, "Бунёдкор"нинг ўйини бўлмаган ўйинларга ҳам бир нечта қўнғироқлар орқали амал-тақал қилиб ўйинга кирасиз. Сал бўшроқ бўлсангиз, жетонингизни ташлаб уйингизга кетаверасиз. Футбол ким учун, мухлис учун! Мухлисга ким етказади? ОАВ! Шундай экан, нега биз сарсон-саргардон бўлишимиз керак? Нега болалар футболини ёритишга ҳаққимиз йўқ?

"Бунёдкор" жамоаси билан анчадан бери ҳамкорлик қиламиз. Бирон марта уларга нисбатан асоссиз мақола ёзмаганмиз. Шундай экан, мазкур масаланинг ҳам кўриб чиқилишини илтимос қиламиз. Футбол аввало мухлис учун, мухлисга эса хабарларни БИЗ етказамиз!

ОАВ қўлида ПФЛ томонидан берилган ҳужжат бор экан, демак у қоровулга ўшани кўрсатган ҳолда стадион ҳудудига кириш ҳуқуқига эга.

П.С: Бу муаммо икки йилдан бери давом этаётганлиги учун ёзишга мажбур бўлдик.

Суратга изоҳ: Бу стадионга йил давомида ОАВ кириб, мухлисларга қайноқ хабарларни етказиб туриши керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика