Latest news

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

"Бунёдкор" АГМКни 3та ўйиндан бери юта олмаяпти ёхуд Мақсудов Қосимовга қарши News

"Бунёдкор" АГМКни 3та ўйиндан бери юта олмаяпти ёхуд Мақсудов Қосимовга қарши

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси бугун Суперлиганинг саккизинчи турида Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувга доир факт ва маълумотларни беришни бошлаймиз. 

"Бунёдкор" сўнгги маротаба АГМК ни 2019 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Лутфулла Тўраевнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратган эди. Шундан сўнг чемпионат доирасидаги кетма-кет учта ўйинда Миржалол Қосимов шогирдларининг қўли баланд келди. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши охирги иккита учрашувда ғалабани тантана қилган.

5-тур. 20.04.2019. АГМК -  "Бунёдкор" 0:1

22-тур. 18.10.2019. "Бунёдкор"- АГМК 0:2

3-тур. 13.03.2020. АГМК -  "Бунёдкор" 2:0 

16-тур. 22.09.2020. "Бунёдкор"- АГМК 2:3

"Бунёдкор" мана шу ўйинларда 3та гол урган, ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиққан.

Бугунги тўқнашув ўйин ушбу жамоаларнинг Суперлигадаги ўзаро 26-учрашуви ҳисобланади. АГМК ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинларда 5 маротаба олмалиқликлар ғалабани тантана қилган бўлса, 5 бор дуранг қайд этилган ва 16 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 28-48. "Бунёдкор"нинг АГМК устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1 бўлган. Голларга Анвар Бердиев 2та, Олександр Пишур ва Олег Зотеев муаллифлик қилган эди. "кончилар"нинг энг йирик ҳисобли ғалабаси 3:1. Қизиғи мазкур натижа ҳам 2013 йил қайд этилган. Биринчи даврада кечган ўйинда Зафар Полвонов 1та ва Евгений Гоголь 2та голи билан АГМКга тарихий натижани келтирган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика