Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  8 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  2 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  98 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби! News

“Бунёдкор-2004” Олма-Отадаги халқаро турнир ғолиби!

21-26 март кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа нафақат Қозоғистон футболида ўзига хос из қолдирган собиқ футболчи Темур Сегизбаев хотирасига бағишлаб ўтказилди.

Турнирда жами 6та жамоа иштирок этди ва давра тизимда бир-бирлари билан ўзаро куч синашишди. Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2004” жамоаси мусобақа давомида “Темиртау”ни 11:0, “Олма-Ота”ни 3:0 “Актобе”ни 3:0 ва “Толдирқўрғон” жамоасини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. “Қайрат” футбол мактаби тарбияланувчилари билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, Бунёдкор-2004” энг яхши кўрсаткич қайд этган ҳолда мусобақа ғолибига айланди. “Қайрат” иккинчи ва “Актобе” тарбияланувчилари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунига кўра, ташкилотчилар тарбияланувчиларимиздан Байрам Нажафалиевни турнирнинг энг яхши дарвозабони ва Азизбек Маҳамаджоновни энг яхши футболчиси деб топишди.

Ушбу муваффақият билан “Бунёдкор-2004” футболчилари ва жамоа мураббийлари Миркамол Қосимов ҳамда Темур Бобохоновни муборакбод этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика