Latest news

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  14 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Буни ўқинг! "Zlatanera" News

Буни ўқинг! "Zlatanera"

"Zlatanera" – швед тили луғатида 2012 йил охиридан бошлаб шундай феъл пайдо бўлди.

Златан Ибрагимович шарафига айтилган бу сўз “майдон ва унинг ташқарисида доминантлик қилиш, куч  ишлатиш” сингари маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.

Катта футболда тўқсонинчи йиллар охирида дебют қилган Ибра хайрлашув ўйинини ўтказиш ҳақида ўйламаяпти. Футболга ўзи билан бирга кириб келган тенгдошлари аллақачон иссиққина уйида пенция кутиб ўтирган бир пайтда А Сериядек қийин чемпионатда голлар уришдан чарчамаяпти. Швед дунёда энг машҳур уч футболчидан бири эканлиги шубҳасиз. Шу туфайли унинг фаолияти ҳақидаги айтилавериб увадаси чиқиб кетган гаплар, сизга ёд бўлишга улгурган статистикаларга тўхталиш фикридан йироқман. Бугун унинг шахси ҳақида суҳбат қурамиз.

Мен Златанни ёмон кўраман!

Ҳар қанча буюк спортчи бўлмасин, Ибрани инсон сифатида ёқтирадиганлар жуда кам. Баландпарвоз баёнотлар, охири йўқ мақтанчоқлик, манманлик, ўзидан бўлак ҳеч кимни тан олмайдиган эго, худбинлик, ҳадсизлик... Гўё дуёндаги иллатларнинг барчаси бир жисмга ўрнашган-у бизга Златан қиёфасида намоён бўлади. Шундай! Аммо...

Мен Златанни ҳурмат қиламан!

Ҳа, инсон сифатида уни ёқтирмаслигим мумкин, лекин ҳурмат қилишга мажбурман. Мен билган, кузатган кишилар орасида фақат Златан ўзи бўлиб яшайди. Ҳеч кимга тақлид қилмайди, сайловлар арафасида оммага яхши кўриниш илинжида рол ўйнамайди, иккиюзламачилик қилмайди. Унинг аксар одамлардан фарқи шундаки, Златан – Златан бўлиб яшашдан қўрқмайди, бошқача яшашни билмайди.

Ўйлаб кўрганмисиз, бу дунёда ҳеч кимса йўқки, тамомила оқ ё қора бўлса... Тупроқдан яралдик, ҳеч биримиз хатолардан кафолатланмаганмиз. Лекин имкон борича уларни яширишга, билдирмасликка уринамиз. Баъзан ўзимизга қизиғи бўлмаган мавзуда бировлар билан соатлаб гаплашишга мажбур бўламиз. Златан ундай эмас. Шу туфайли ҳам мен ёки сизнинг эмас, унинг шарафига янги атама пайдо бўлади...

Юқоридаги гапларни нега ёздим? Албатта, Ибаргимовичга бўлган муҳаббат ёки нафратим туфайли эмас. “Championat.asia” учун анчадан бери ёзиб келаман, лекин фақат охирги 1 ойни сайт офисида ўтказдим. Футбол ичидаги кишилар билан кўришдим, фикр алмашдим ва ўзимча хулоса чиқардим:  ўзбек футболининг, умуман жамиятнинг энг асосий муаммоси Златанларнинг йўқлиги (ёки камлиги). Аксар одамлар 1 пайтнинг ўзида 2 та ҳаётни яшайди, аслидек кўринишдан қўрқади, ўзидан қўрқади. Улар ўзгариш учун ўзида жасорат топмас экан, ҳақиқат бир чеккада йиғлаб тураверади...

Қадрли мухлис, дунёни ўзгартиришдан олдин ўйлаб кўринг: сиз қайси тоифага кирасиз?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика