Бундеслига. “Бавария”нинг мағлубиятсиз серияси якунланди. “Хоффенхайм” мюнхенликларни тор-мор этди News

Бундеслига. “Бавария”нинг мағлубиятсиз серияси якунланди. “Хоффенхайм” мюнхенликларни тор-мор этди

Германия чемпионати 2-туридан ўрин олган “ПриЗироу Арена”даги баҳсни якунланди.

Унда мезбонлар амалдаги чемпионни 4:1 ҳисобида таслим этишди. Крамарич дублга эришган бўлса, Эрмин Бичакчич ва Мунас Даббур ҳам ўз номини таблога ёздирди. Жавоб тўпини эса Йозуа Киммих киритди. 

Шу тариқа, Ханс-Дитер Флик шогирдларининг 32 ўйиндан (30 ғалаба, 2 дуранг) иборат бўлган мағлубиятсиз серияси якунланди. Мюнхенликлар сўнгги бор 2019 йилнинг декабрида “Боруссия М”га (1:2) ютқазишган эди.

Хоффенхайм – Бавария 4:1 (2:1, 2:0)

«ПреЗеро-Арена»

Голлар: 1:0 – 16 Бичакчич, 2:0 – 24 Даббур, 2:1 – 36 Киммих, 3:1 – 77 Крамарич, 4:1 – 90, пенальти Крамарич.

Хоффенхайм – Бауманн, Кадержабек, Пош, Бичакчич (Сков, 39), Акпогума, Гайгер (Бебу, 58), Самассеку, Баумгартнер (Гачинович, 59), Фогт, Крамарич, Даббур (Гриллич, 80).

Бавария – Нойер, Дэвис, Алаба, Павар (Горетцка, 57), Боатенг, Гнабри, Киммих, Мюллер, Толиссо (Мусиала, 72), Сане (Коман, 73), Зиркзее (Левандовски, 57).

Огоҳлантиришлар: Гайгер (21), Баумгартнер (28), Крамарич (45), Боатенг (90), Нойер (90).

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика