Бундеслига тарихида илк бор жамоалар бешта ўзгаришни амалга оширди
16 may 2020 21:00
News
Бундеслига тарихида илк бор жамоалар бешта ўзгаришни амалга оширди
Бироз олдин, Германия чемпионати 26-туридан ўрин олган бешта беҳс бўлиб ўтди.
Пандемиядан кейин жамоаларга 5та захира имкониятидан фойдаланиш имконияти берилганди. Бундан “Шальке” (“Боруссия Д” – 0:4). “Герта” (“Хоффенхайм” – 3:0) ҳамда “Педерборн” (“Фортуна” – 0:0) жамоалари фойдаланди.
Шу тариқа, мусобақа тарихида илк бор жамоалар ўйин давомида бешта ўзгаришни амалга оширишди.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошида Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (ИФАБ) ҳар бир учрашувда 5та алмаштиришга вақтинчалик рухсат берганди. Бу қоида 2020 йилнинг 31 декабригача қўлланиши кутилмоқда. Шу боис, жамоаларга ўйин вақтида уч ва танаффус пайтида икки бор ўйинчи алмаштириши мумкин бўлади.
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments