Latest news

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  31 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  37 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Бундеслига. Превью: "Хоффенхайм"нинг ёқимли сериясини Дортмунд буза оладими? News

Бундеслига. Превью: "Хоффенхайм"нинг ёқимли сериясини Дортмунд буза оладими?

Германия Бундеслигасида ҳали ҳам мағлубият аламини татиб кўрмаган "Хоффенхайм" бугун "Боруссия Дортмунд" қаршилигига дуч келади.


Бундеслигада ушбу мавсумда ажойиб ўйинлари ва енгилмаслиги билан ажралиб турган "Хоффенхайм" жамоасининг ўйинлари кўпчиликка қизиқиш уйғотмоқда. Ёш ва истеъдодли мураббий дея қаралаётган Юлиан Нагельсманнинг фалфасалари ҳозирча жамоа фойдасига ишламоқда.
29 ёшли мутахассис қўл остида "Хоффенхайм" ҳаттоки "Бавария"га қарши ўйинда ҳам муносиб ўйнади ва асосий вазифа мағлубиятга учрамасликни қойилмақом қилиб уддалади.

Айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасидан ўрин олиб турган "Хоффенхайм" дортмундликлардан иккита ўрин тепада.

Демак бугун Томас Тухель "Райн-Неккар-Арена"да кечадиган ўйинда жамоасини ғалаба қозониш учун алоҳида режа тайёрлаши керак бўлади. Карло Анчелотти "Бавария" билан уддалай олмаган ишни Тухель амалга ошириб, жамоаси манзилига бўлаётган танқидларга муносиб жавоб беришга уриниб кўриши аниқ.

"Боруссия" учун бу баҳс нафақат одатий уч очкога бўладиган кураш, балки турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган "қўшни" устидан қозониладиган ғалаба ва қиймати 6 очкога тенг бўлган муҳим ўйин.

Жорий мавсумда "Боруссия" жамоаси бундеслигада мунтазам яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Бунга жамоа футболчиларининг кетма-кет олаётган жароҳатлари ва бошқа баъзи сабабларни келтириш мумкин. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам дортмундликлар учун ҳозир улар эгаллаб турган 6-ўрин ярашмайди. "Хоффенхайм" эса чемпиондаги энг кўп муросага келувчи жамоалар ичида пешқадам саналади. Улар ўтказилган 14та ўйиндан 8тасида дуранг қайд этишгани фикримизга мисол бўла олади.
Юлиан Нагельсман "Хоффенхайм" клуби тарихида янги саҳифа очмоқчи, яъни улар ушбу мавсумда еврокубоклар учун бериладиган йўлланмалардан бирини эгаллашмоқчи. Ҳозирча уларнинг иши кўнгилдагидек, дейиш мумкин.


Бугунги ўйин кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатишни хуш кўрувчи жамоаларнинг ўзаро учрашувлари мухлисларни зериктириб қўймаслиги аниқ.
Турнир жадвалидаги ҳолат ва учрашув деярли 6 очкога тенг қийматга эгалиги ўйин афишасини катталаштиришга хизмат қилади.

"Хофенхайм"нинг Бундеслигада мағлубиятсиз кетаётгани ва уларни балки энди "Боруссия" таслим эта оладими, деган саволга жавоб излаётган мухлислар учун бу ўйин ҳақиқий десерт.


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Ушбу жамоалар ҳозирга қадар 16 маротаба ўзаро куч синашишган. Бу ўйинларнинг 6тасида "Боруссия Дортмунд"нинг қўли баланд келган бўлса, яна шунча учрашувда "Хоффенхайм" зафар қучган. Қолган тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.


Бундеслига, 15-тур. Турнир жадвали

"Хоффенхайм" - "Боруссия Дортмунд" (00:30)

"Райн-Неккар-Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Бенжамин Бранд.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика