Latest news

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Бундеслига: Пешқадам "Боруссия", иккинчи ўринда ҳам "Боруссия" — тур тафсилотлари News

Бундеслига: Пешқадам "Боруссия", иккинчи ўринда ҳам "Боруссия" — тур тафсилотлари

Бундеслиганинг 8-тури якунлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Турнинг дастлабки ўйини Лука Йович бенефисига айланиб кетди. Сербиялик футболчининг пента-трики ва Себастьян Халлернинг дублига "Фортуна Дюссельдорф" биргина тўп билан жавоб қайтарди. Натижада "Айнтрахт" ўта йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди.

Мазкур турда ниҳоят инқироз кўчасига кириб қолган "Бавария" ғалабасиз сериясига барҳам берди. "Вольфсбург" меҳмони бўлган Нико Ковач жамоаси ишончли тарзда ғалабани тантана қилди. Левандовскининг дубли ва Хамес Родригезнинг голига мезбонлар биргина тўп билан жавоб қайтаришди.

Чемпионат пешқадами Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини тўхтатиб бўлмаяпти. "Штутгарт" меҳмони бўлган Люсьен Фавр бошқарувидаги "Боруссия" мезбонларнинг жавобсиз тўртта гол билан сийлади. Тўпурарлик қобилиятини намоён этаётган испаниялик ҳужумчи Пако Алькасер эса яна бир бор рақиблар дарвозасини ишғол этди.

"Шальке" эса ўз уйида мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Вердер"ни қабул қилди ва рақиб олдида чорасиз қолди.

Голларга бой ўтган Леверкузендаги баҳсда "Ганновер" "Байер" билан дуранг қайд этди - 2:2.

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси эса ўз уйида "Майнц"ни меҳмон қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Натижада Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди.


Тур қаҳрамонлари - Йович, Санчо ва Левандовски


Тур ўйинлари


Турнир жадвали


Тўпурарлар


Ассистентлар

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика