Latest news

10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  0 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  5 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью) News

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью)

Бугун Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви ташкил этилади.

"Вердер"нинг айни дамдаги ишлари яхши эмас. Флориан Кофельдт шогирдлари 18 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 17-ўрнида боришмоқда. Элитада қолиш мақсадида бўлган жамоанинг битта захира ўйини мавжуд ("Айнтрахт", 24-тур).

"Фармацевтлар"да эса ҳолат бироз бошқачароқ. Жорий йил ЧЛда гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган жамоа келаси йил ҳам Европанинг энг нуфузли клублари мусобақасида қатнашиш ҳаракатида. "Байер" бу йўлда жиддий рақобатга киришган. Аммо, кучли тўртлик учун имконият бой берилган тақдирда ҳам, леверкузенликлар еврокубокларсиз қолишмайди.


"Байер" мавсум рестартини меҳмондаги ўйин билан бошласада, бунинг ижобий тарафлари ҳам йўқ эмас. Мезбон Бремен жамоаси ўз майдонида очко тўплаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга. Бременликлар 11та уй учрашувида ўтказиб атиги 5 очко тўплашган ва 26та гол ўтказиб юборишган. Шу ўринда айтиш керакки, леверкузенликлар ўз навбатида, меҳмондаги ўйинларда энг яхши иштирок этаётган Топ-4 жамоалар орасида. "Фармацевтлар" 12та ўйинда 22 очко тўплаб, рақиблар дарвозасини 12 бор ишғол қилишган.


"Вердер" 14 йил давомида жамоа билан ижобий натижалар қайд этган Томас Шаафдан сўнг яна ўз тизимидан мураббий топишга қарор қилди. Бундай мутахассис истеъфодан қўрқмаган ҳолда жамоа билан узоқ вақт ишлайдиган мураббий бўлиши лозим эди. 2017 йилда бременликлар устозига айланган Флориан Кофельдт айнан шундай эди. У ўрганади, хатоларни тан олишдан қўрқмайди, уринади ва изланади, асосийси ишлайди. Аммо, Бундеслигада жуда камтар таркибга эга бўлган мураббий учун бу илк катта синовдир.


"Байер" устози эса ўйиндан олдин Ларс Бендердан "айрилди". Футболчи тўпиғидаги жароҳат сабаб бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига эса 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимяочи Флориан Виртц қайдномадан ўрин эгаллаган. Ёш ўйинчи Бошда катта таассурот қолдирди, аммо унга асосий жамоада мунтазам ўрин йўқ, ҳозирча.

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Маълумот учун, Бременнинг "Вердер" жамоаси Бундеслигада энг кўп ўйин ўтказган жамоа ҳисобланади - 1890 та учрашув.

Тахминий таркиблар

"Вердер" ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун декабрь ойидан 3-4-3 схемасига ўтган. "Байер" эса мавсумда уч ёки тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаб келмоқда.


Демак, бугун соат 23:30. Рестарт олган Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви. Ўтказиб юборманг!

Werder Bremen

Theodor Gebre Selassie - 30'

1. Bundesliga . Round 26

19/05/2020, 00:30

4
:
1
Finished

Bayer Leverkusen

Kai Havertz - 28', Kai Havertz - 33', Mitchell Weiser - 61', Kerem Demirbay - 78'

Stadium: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 spectators

Referee: Tobias Stieler

45'
90'
30'  Theodor Gebre Selassie
30'  Leonardo Bittencourt
54'  Niklas Moisander
54'  Philipp Bargfrede (Johannes Eggestein)
71'  Davie Selke (Joshua Sargent)
71'  Leonardo Bittencourt (Nick Woltemade)
75'  Marco Friedl
85'  Milot Rashica (Fin Bartels)
85'  Kevin Vogt (Yuya Osako)
28'  Kai Havertz
28'  Moussa Diaby
33'  Kai Havertz
33'  Kerem Demirbay
44'  Sven Bender
61'  Mitchell Weiser
61'  Moussa Diaby
62'  Florian Wirtz (Karim Bellarabi)
62'  Moussa Diaby (Leon Bailey)
71'  Nadiem Amiri (Julian Baumgartlinger)
78'  Kerem Demirbay
78'  Karim Bellarabi
85'  Kai Havertz (Lucas Alario)
85'  Charles Aranguiz (Paulinho)


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика