Бундеслига клубига янги мураббий тайинланди
09 apr 2020 20:18
News
Бундеслига клубига янги мураббий тайинланди
Германиялик мутахассис Бруно Лаббадиа “Герта”нинг янги бош мураббийи бўлди.
Тахминларга кўра, Лаббадиа билан шартнома 2022 йилга қадар имзоланган. 54 ёшли мураббий вақтинчалик ушбу лавозимда ишлаган Александр Нурининг ўрнини эгаллади. Нури эса Юрген Клинсманнинг истеъфосидан сўнг, “Герта”ни бошқараётган эди.
Эслатиб ўтамиз, герталиклар Бундеслига 25 туридан кейин, 28 очко тўплаган ҳолда 13-поғонада боришмоқда.
Бруно Лаббадиа сўнгги иш жойи эса "Вольфсбург" (2018/19) бўлган.
Link :
Source : herthabsc.de
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments