Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Бундеслига карвони бугун йўлга чиқади News

Бундеслига карвони бугун йўлга чиқади

Бугун Германия Бундеслигасига старт берилади ва илк турда “Бавария” ўз уйида “Вердер”ни қабул қилади.

Германия Бундеслигасига 1963 йил 24 август куни асос солинган. Ушбу чемпионатда 18 та жамоа иштирок этишидан хабарингиз бор. 1963/1964 йилги мавсумда чемпионатда 16 та жамоа иштирок этган бўлиб жами учрашувлар 240 тани ташкил этган. Илк чемпионатда 45 очко билан “Кёльн” клуби чемпионликни тантана қилган. Иккинчи поғонани 39 очко билан “Дуйсбург” жамоаси қўлга киритган. Тўпурарлик баҳсида “Гамбург” клуби футболчиси Зеелер рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилган ва “олтин бутса”ни қўлга киритган. Ўшанда стадионга мухлислар ташрифи ўртача 27 610 нафарни ташкил қилган. Ҳозиргача Бундеслигада 53 та мавсум якунланган.



Бундеслигада совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар
Шу кунгача “Бавария” 26 бор чемпионликни тантана қилган бўлса 10 маротаба вице-чемпион мақомига эга бўлган. Нюрнберг жамоаси 9, Дортмунднинг “Боруссия” клуби 8, “Шальке-04” 7, “Гамбург” 6, “Штутгард” ва Боруссия (Мёнхенгладбах) 5 тадан, “Вердер” ва “Кайзерслаутерн” 4 маротаба, “Кельн”, “Лейпциг” ва “Гройтер Фюрт” 3 маротаба, “Герта”, “Виктория 1889”, “Ганновер 96”, “Дрезднер” 2 маротабадан,  “Карлсруэ”, “Мюнхен 1860”, “Карлсруэ”, “Айнтрахт” (Франкфурт), “Вольфсбург”, “Блау-Вайсс”, “Фрайбургер”, “Хольштайн”, “Фортуна Дюссельдорф”, ”Мангейм”, “Рот-Вайсс-Эссен” ва “Айнтрахт” (Брауншвейг) жамоалари 1 маротабадан Бундеслига бош совринини қўлга киритишган.




Бундеслига тўпурарлари
1.  365 — Герд Мюллер («Бавария», 1964—1979)
2.  268 — Клаус Фишер («Мюнхен 1860», «Шальке 04», «Кёльн», «Бохум», 1968—1988)
3.  220 — Юпп Хайнкес («Ганновер 96», «Боруссия» (Мёнхенгладбах), 1965—1978)
4.  213 — Манфред Бургсмюллер («Рот-Вайсс» (Оберхаузен), «Юрдинген 05», «Боруссия» (Дортмунд), «Вердер», 1969—1990)
5.  185 — Клаудио Писарро («Вердер», «Бавария», 1999)
6.  181 — Ульф Кирстен («Байер 04», 1990—2003)
7.  179 — Штефан Кунц («Бохум», «Юрдинген 05», «Кайзерслаутерн», «Арминия» (Билефельд), 1983—1996)
8.  177 — Дитер Мюллер («Киккерс» (Оффенбах), «Кёльн», «Штутгарт», «Саарбрюккен», 1973—1986)
9.  177 — Клаус Аллофс («Фортуна» (Дюссельдорф), «Кёльн», 1975—1993)
10.  166 — Йоханнес Лёр («Кёльн», 1964—1977), Штефан Кисслинг («Нюрнберг», «Байер 04», 2002)




ЖамоаСтадионСиғими
АугсбургWWK АРЕНА30.660
БайерБайАрена30.210
БаварияАльянс Арена75.000
Боруссия ДСигнал Идуна Парк81.359
Боруссия МШтадион им Боруссия Парк54.010
ДармштатдМерк-Штадион Болленфалтор17.000
АйнтрахтКоммерсбанк Арена51.500
ФрайбургШварцвальд Штадион24.000
ГамбургВолькспаркштадион57.000
ГертаОлимпиаштадион74.475
ХоффенхаймВирсоль Рейн-Неккар-Арена30.150
ИнгольштатдАуди Спортпарк15.000
КёльнРейн Энерги Штадион
50.374
ЛейцпигРед Булл Арена42.959
МайнцОпел Арена34.000
Шальке-04Велтинс-Арена62.271
ВердерВезерштадион42.100
ВольфсбургВольксваген Арена30.000



1-тур

26 август

23:30. “Бавария” – “Вердер”

27 август

18:30. "Айнтрахт" - "Шальке-04"

18:30. "Аугсбург" - "Вольфсбург"

18:30. "Гамбург" - "Ингольшатд"

18:30. "Кёльн" - "Дармштатд"

18:30. "Боруссия" Д - "Майнц"

21:30. "Боруссия" М - "Байер"

28 август

18:30. "Герта" - "Фрайбург"

20:30. "Хоффенхайм" - "Лейцпиг"

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика