Latest news

21:49Эрон. "Истиқлол" "Истиқлол"га қарши. Машарипов асосий таркибдами?  0 21:23Чеферин: "Суперлига ҳеч қачон бўлмайди!"  3 21:00ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланмоқда  20 20:48МЮнинг 64 млнлик "биллури" сафдан чиқди  3 20:18Роналду: "Ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаганман"  7 19:47"Реал" 2030 йилгача Эндрикнинг ҳар бир голи учун 35 000 доллардан тўлаб боради  7 19:19Футболчиларни сотиб ололмаётган "Барселона" эркин агент топди, аммо яна битта муаммо бор  3 19:11Де Росси Элдор Шомуродовнинг фаолиятидаги нечанчи мураббий?  4 18:12Нима? Кьеза кутилмаганда АПЛ гранди билан шартнома имзолади   8 17:35БУМ! Рамос ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтмоқда. У энди Роналду ва Бенземага қарши ўйнайди  4 16:59ЖЧ-2026 саралаши: Қирғизистон терма жамоасига яна икки нафар футболчи чақирилди  0 16:40Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?  10 16:25Яна бир футболчи ТОП клубларнинг таклифига қарамай, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилди  1 16:14"Арсенал" трансфер ойнасининг охирги куни Франция термаси етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  8 15:48Килиан Мбаппе Месси ҳақида: "Бу "митти" мен учун "GOAT" эмас"  9

Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" ўз майдонида икки очко йўқотди (Батафсил шарҳ) News

Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" ўз майдонида икки очко йўқотди (Батафсил шарҳ)

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги "Лейпциг" карантиндан кейинги дастлабки ўйинни ўз майдонида "Фрайбург"га қарши ўтказди.

Кўпчилик ўйиндан олдин мезбонларнинг ғалаба қозонишини тахмин қилганди, бошқа ҳар қандай натижа деярли сенсациядек қабул қилинарди. Якунда шундай ҳам бўлди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Грифо бурчакдан жарима майдонига узатди ва Гульде тўпни дарвозага йўллади - 0:1. "Фрайбург"нинг ўйиндаги биринчи аниқ зарбаси голга айланди.

Кейинги дақиқаларда "Лейпциг" ҳужумкорликни оширди ва ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлди. 77-дақиқада Кампльнинг чап қанотдан узатган тўпини Поульсен барчадан баланд сакраб боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Нагельсманн шогирдлари энди ўз-ўзидан ғалаба учун ҳаракат қила бошлашди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Шртайх бошчилигидаги "Фрайбург" гол урди! Стандарт вазиятдан сўнг Гулачи дарвозаси иккинчи бор ишғол қилинди. Меҳмонлар ҳатто голни ва жуда яқин турган ғалабани нишонлашга ҳам улгуришди. Бироқ...вазиятга VAR аралашди ва оффсайд туфайли гол бекор қилинди.


Ушбу дурангдан сўнг "Лейпциг"нинг очколари 51тага етди. Бугун ғалаба қозонган "Дортмунд" улардан 3 очкога ўзиб кетишди, бироздан кейин ўйнайдиган "Мёнхенгладбах" ҳисобида ҳозирча 49 очко бор. Агар Франкфуртда "Айнтрахт" мағлуб этилса "Лейпциг" тўртинчи ўринга тушишга мажбур бўлади. "Фрайбург" ҳисобидаги очколар 37тага етди, айни пайтда жамоа 7-ўринда.

"Лейпциг" навбатдаги турни 24 май куни сафарда "Майнц"га қарши ўтказса, "Фрайбург" эса 23 майда ўз майдонида "Вердер"ни қабул қилади.


Ушбу баҳс ҳақида сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов қуйидаги фикрни билдирди: "Карантин "Лейпциг"га ёмон таъсир этгани сезилди ва "Фрайбург" жорий мавсум "Лейпциг" мағлуб этолмаган иккинчи жамоага айланди. Биринчи даврадаги баҳсда ҳам "Аугсбург" ишончли ўйнаган ва ғалабани тантана қилганди. Кристиан Штрайх жозибадор футбол тақдим этиш билан овора. Европа лигаси йўлланмасига лойиқ жамоа тузди.


РБ Лейпциг – Фрайбург 1:1 (0:1, 1:0)

«Ред Булл Арена Лейпциг»

Голлар: 0:1 – 34 Гульде, 1:1 – 77 Поульсен.

РБ Лейпциг – Гулачи, Мукиеле (Лукман, 46), Клостерманн, Хальстенберг, Анхелиньо, Нкунку (Шик, 81), Адамс (Забитцер, 69), Кампль, Лаймер, Вернер, Поульсен.

Фрайбург – Шволов, Кох, Гюнтер, Хайнц, Шмид (Шлоттербек, 90), Шаллаи (Хелер, 60), Хефлер, Гульде, Грифо (Вальдшмидт, 68), Линхарт, Петерсен (Хаберер, 68).

Огоҳлантиришлар: Шаллаи (24).


Юлиан Нагельсманн учрашувдан кейин ўз фикрларини шу тариқа билдирди. 





RB Leipzig

Yussuf Poulsen - 77'

1. Bundesliga . Round 26

16/05/2020, 18:30

1
:
1
Finished

Freiburg

Manuel Gulde - 34'

Stadium: Red Bull Arena Leipzig, 0 spectators

Referee: Manuel Graefe

45'
90'
46'  Nordi Mukiele (Ademola Lookman)
69'  Tyler Adams (Marcel Sabitzer)
77'  Yussuf Poulsen
77'  Kevin Kampl
81'  Christopher Nkunku (Patrik Schick)
24'  Roland Sallai
34'  Manuel Gulde
34'  Vincenzo Grifo
61'  Roland Sallai (Lucas Hoeler)
68'  Nils Petersen (Janik Haberer)
68'  Vincenzo Grifo (Gian-Luca Waldschmidt)
90'  Jonathan Schmid (Nico Schlotterbeck)
90'  Robin Koch




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика