Бундеслига. "Айнтрахт" Бременда ғалаба қозонди
		
		04 jun 2020 01:25
        News	
	 
				 
				Бундеслига. "Айнтрахт" Бременда ғалаба қозонди
Мазкур баҳсда сенсация қайд этилмади. Ўйинга қадар "Вердер" (25 очко) мусобақа жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турган эди. Франкфуртликлар эса бу беллашувда ғалаба қозониш орқали очколари сонини 35тага етказиб, 11-ўринга кўтарилиб олишлари мумкинлигини билишарди ва якунда шундай бўлди.
Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиш майдондаги футболчиларнинг ҳеч бирига насиб этмади. Иккинчи бўлим аввалида фаолликни оширган меҳмонларни 61-дақиқада Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Андре Сильва ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 81-дақиқасида эса Штефан Илзанкер Себастьян Родени алмаштирди ва шу дақиқанинг ўзида ҳисони 0:2 кўринишига олиб келди. Айнан Илзанкернинг ўзи баҳснинг сўнгги дақиқалари ҳисобни йирик кўриниш олишини ҳам таъминлади - 0:3.
| Werder Bremen | 1. Bundesliga . Round 24 04/06/2020, 00:30 3: 0 Finished | Eintracht Frankfurt Andre Silva - 61', Stefan Ilsanker - 81', Stefan Ilsanker - 90' | 
Stadium: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 spectators
Referee: Patrick Ittrich
24-й тур
Вердер – Айнтрахт Ф 0:3
3 июнь, 23.30, "Везерштадион"
Голлар:
0:1 – 60 Андре Силва, 0:2 – 81 Ильзанкер, 0:3 – 90 Ильзанкер.
"Вердер" – Павленка, Велькович, Гебре Селассие, Фридль (Аугустинссон, 76), Фогт (Вольтемаде, 83), Классен, Эггештайн, Бартельс (Рашица, 62), Мойсандер, Осако (Битенкур, 76), Зельке (Сарджент, 62).
"Айнтрахт Ф" – Трапп, Туре, Абраам, Хинтереггер, Хасебе, Кор, Костич, Гачинович (де Гузман, 87), Роде (Ильзанкер, 81), Камада (Соу, 77), Андре Силва (Дост, 77).
Огоҳлантиришлар:
Бартельс (3), Хинтереггер (14), Велькович (87).

Германия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments