Latest news

14:57"Пахтакор" академияси Жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори? News

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори?

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган дастлабки уч учрашув бугун бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40



Шу кунга қадар бу мавсумда ўз уйида умуман мағлуб бўлмаган "Олмалиқ" сафардаги 6та ўйиннинг барчасида ютқазган "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ўйинда Игорь Шквирин шогирдларининг имконияти юқори экани барчага аён. Жиззах клубининг мағлубиятли серияси тўрттага етди. “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Шу омиллар туфайли бугун "Олмалиқ" ўз мухлисларини хурсанд қилса керак.


«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Дастлабки 12та турда ғалаба қозона олмаган ягона клуб бўлган "Бухоро" ўз мухлислари қаршисида "Металлург"га қарши ўйнайди. Баҳсда имкониятлар тенг дейиш мумкин. Сабаби бухороликларнинг устунлиги бу ўз стадиони ва мухлислари, "Металлург"нинг устунлиги эса сўнгги пайтларда қайд этаётган яхши натижалари бўлади. Ўйинга боғлиқ статистика: Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этиб келмоқда. 


«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён бораётган клублар Навоийда тўқнаш келишади. "Қизилқум" ўз уйидаги охирги учта учрашувнинг барачасида рақибларни мағлуб этди. "Навбаҳор" эса сафардан фақат бир бор ғалаба билан ва 4 бор мағлубият билан қайтди. Ўтган мавсум қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган, балки бу йил ҳам ушбу анъана давом этар. Учрашувдан олдин эса имкониятларни тенг баҳоладик. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика