Latest news

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Бугунги рақибимиз «Истиқлол» ҳақида нималарни биламиз? News

Бугунги рақибимиз «Истиқлол» ҳақида нималарни биламиз?

«Андижон» жамоасининг бугунги рақиби - Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасидир.

Ушбу клуб яқинда ташкил этилган ва жорий мавсумда илк бор биринчи лига мусобақаларида қатнашмоқда.

Биринчи даврада Фарғонада ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланганди. Навбатдаги тўқнашув эса клубларнинг ўзаро иккинчи белашуви ҳисобланади. Айтиш керакки, «Истиқлол» ўз майдонидаги ўйинларни Фарғонадаги марказий стадион - «Истиқлол»да ўтказади. Мавсум бошида Ноил Губанов жамоага устозлик қилаётганди. Кейинчалик эса наманганлик Усмон Асқаралиев бош мураббий сифатида иш бошлади. Таркибга эса давралар оралиғида айрим ўйинчилар жалб этилди. Масалан, биринчи даврани «Андижон»да ўтказган Санжар Асқаралиев айни пайтда «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, ҳимоячи Тимур Султонов ҳам мазкур жамоада тўп сурмоқда.

«Истиқлол» айни пайтда 19 ўйиндан 33 очко жамғариб мусобақа жадвалида «Андижон»дан кейин 6-ўринни эгаллаб турибди.


«Андижон» матбуот хизмати


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика