Latest news

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  144 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  3 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  20 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Бугун Сречко Катанец тарихий натижани такрорлаши мумкин News

Бугун Сречко Катанец тарихий натижани такрорлаши мумкин

Бугун терма жамоамиз Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Агар терма жамоамиз ушбу учрашувда мағлуб бўлмаса, 30 йиллик натижани такрорлаши мумкин бўлади. Яъни, Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятсиз сериясини 11 та учрашувга етказиб олади.

Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11 та учрашувда мағлуб бўлмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖнинг мағлубиятсиз серияси 2023 йилнинг 12 сентябрь ойидан бери давом этмоқда. Шу вақт орасида терма жамоамиз 10 та ФИФА мақомидаги учрашувда иштирок этиб, ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.

Ушбу мағлубиятсиз серияни 13 та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғиз Республикаси, Вьетнам ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика