Latest news

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  0 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  6 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  44 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади? News

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?

Суперлига янги мавсумига бугун қуръа ташланади.

Маросим 18:00 дан бошлаб Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.

Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16 жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд ва ўзаро жуфт рақамлар қуйида акс этган. Шунингдек, мусобақанинг илк турида ўзаро тўқнаш келадиган рақамлар кўрсатилган.

Майдони тайёр бўлмаган клублардан Қўқон-1912 ҳамда Қизилқум масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган Бухоро ва Машъал клублари илк турларни мос равишда Пахтакор ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, улар аввалига Пахтакор ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. Бухоро ва Машъал клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида Бухоро ва Машъал клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан Пахтакор ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.

Англашилинадики, дастлабки турда Машъал ва Бухоро жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва Пахтакор жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, Бухоро ва Машъал дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.

Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, Қўқон-1912, Қизилқум, Шўртан клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.

Суратдан англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6 та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10 та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6 та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.

Маълумот учун, Қўқон-1912, Бухоро, Машъал, Қизилқум каби клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Бухоро ва Машъал илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.

Қуйида эса 1-давранинг тўлиқ тақвими қандай кўринишда бўлиши келтириб ўтилган. Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика