Latest news

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  15 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади News

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади

Ўзбекистон Пролигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугундан мусобақа 4-давра ўйинлари старт олади.

Якуний босқич олдидан Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 33 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Чемпионлик йўлида "темирйўлчилар"га муносиб рақобат тақдим этиб бераётган Нукуснинг "Арал" жамоаси ҳисобида эса 31 очко мавжуд.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Олимпик-MobiUz" клуби эса 29 очко жамғаришни уддалади.

Кўриб турганингиздек, етакчилар ўртасидаги фарқ катта эмас. Демакки, чемпион бўлишни мақсад қилган жамоанинг буёғига хато қилишга ҳаққи йўқ. Бу эса бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турганидан дарак беради.


Сўнгги турларда бизни қуйидаги марказий ўйинлар кутмоқда:


17-тур, 20 октябрь

"Олимпик-MobiUz" — "Арал"

19-тур, 5 ноябрь

"Олимпик MobiUz" — "Локомотив"

20-тур, 16 ноябрь

"Арал" — "Локомотив"

Қўшимча маълумот ўрнида, Пролига ғолиби ва вице-чемпионининг келгуси йилги Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши масаласи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг қуйидаги бандлари асосида тартибга солинади:

7.2. Пролига якунига кўра 1-ўринни эгаллаган футбол клуби Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

5.3. Суперлигада 12, 13, 14, 15-ўринни эгаллаган жамоалар мазкур мусобақадаги жойини сақлаб қолиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этади. Плей-офф уч босқичдан иборат бўлиб, ундаги барча учрашув фақат бир мартадан ташкил этилади:

— Биринчи босқичда Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клуб ўз майдонида 15-ўриндан жой олган клубни, 13-ўринни эгаллаган клуб эса ўз майдонида 14-ўриндан жой олган клубни қабул қилади ва ҳар икки ўйин ғолиблари Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Иккинчи босқичда биринчи босқичдаги икки ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Бунда Суперлига мавсуми якунига кўра юқорироқ ўриндан жой олган клуб рақибини ўз майдонида қабул қилади ва беллашув ғолиби Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Учинчи босқичда иккинчи босқичда мағлуб бўлган клуб Пролига мавсумини 2-ўринда якунлаган клуб майдонига ташриф буюради ва мазкур беллашув ғолиби Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика