Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  42 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйини ўтказади News

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйини ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

17 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари "La Finca" стадионида Швейцариянинг "Делемон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
 
Бугун терма жамоамиз Испаниядаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушади. Вакилларимиз "Pinatar" стадионида "Локомотив Тбилиси" жамоаси билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Терма жамоа мураббийлар штаби йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.


Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика