Бугун Ўзбекистон чиқа олмаган U-19 Осиё чемпионати бошланади
18 oct 2018 13:42
News
Бугун Ўзбекистон чиқа олмаган U-19 Осиё чемпионати бошланади
Бугун Индонезия мамлакатида U-19 Осиё чемпионати мусобақаси старт олади.
Кеча ушбу мусобақа ҳақида батафсил маълумот берган эдик: U-19 Осиё чемпионати ҳақида маълумот
Бугун Осиё чемпионатининг дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтади.
Биринчи ўйин БАА ҳамда Қатар ёшлар терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Мезбон Индонезия эса илк турни Хитой Тайпеига қарши ўтказади. Бу ўйин бизнинг вақт билан соат 17:00га белгиланган.
Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Польшада бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
Ўтган йил саралашда муваффақиятсизликка учраган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу сафар Осиё чемпионатини томошабин сифатида кузатади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments