Latest news

17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  2 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  4 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   12 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  7 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13

Бугун Месси ва Аргентина ҳикояси тугайдими? News

Бугун Месси ва Аргентина ҳикояси тугайдими?

Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин.

Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

1-турда Аргентинани сенсацион тарзда мағлуб қилган қитъадошларимиз бугун мусобақа 2-турида Левандовски бошлиқ полякларга қарши баҳс олиб боради. Мусобақа аввалида гуруҳ аутсайдери дея қаралган Саудия Арабистони термаси вакиллари ҳозирча ушбу мундиалнинг "сюрприз" жамоаларидан бири бўлиб турибди. Польшага қарши ўйин барчанинг диққат-эътиборида бўлиши табиий. Аргентинанинг мағлубиятини тасодиф дея атаётганлар ҳам кам эмас. 


18:00 да старт оладиган баҳсда шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб олишимиз мумкин. Энди эса жамоаларнинг реал имкониятларини чамалаймиз, албатта фактлар билан. Ҳозиргача икки терма жами 4 бор тўқнаш келган ва уларнинг барчасида европаликлар ғалаба қозонган. Ўйинларнинг ўртоқлик мақомида эканлиги Саудия Арабистони термаси мухлисларини тинчлантиради. 



1. 13.04.1994. Польша 1-0 Саудия Арабистони

2. 07.12.1994. Саудия Арабистони 0-2 Польша

3. 10.12.1994. Саудия Арабистони 1-2 Польша

4. 28.03.2006. Саудия Арабистони 1-2 Польша

Кўриб турганингиздек, ўйинларда минимал ҳисоблар қайд этилган. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, даража бир-бирига яқин. Польша 1-турда Мексика билан баҳслашганидан хабарингиз бор. Роберт пенальтини голга айлантира олмаган ўйинда устунлик Лотин Америкаси жамоаси томонида бўлди. 

Шу ерда яна статистикага мурожаат қилсак. Саудияликлар Мексика билан жами 5 бор тўқнаш келишган: 4 мағлубият ва 1 дуранг. Фактлар бу ўйинда Польшанинг ғалабасига ишора қилмоқда, аммо ўтказилган ўйинлар узоқ ўтмишда бўлгани қитъалараро футбол даражаси анча тенглашгани ва албатта илк турда Аргентина мағлуб қилинганини унутмаслигимиз лозим. Ўйинда саудияликлар таркибида жамоа сардори Салмон Ал Фараж ва ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳрони иштирок этолмайди. Польшада эса ҳаммаси жойида. 



Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак. Саудия Арабситони 3 очко билан етакчи, Польша ҳамда Мексика илк турдаги дуранг эвазига иккинчи ва учинчи ўринларда жойлашган (Мексикада сариқ карточкалар кўп), Аргентина эса очкосиз охирги поғонада. 



Бугун Саудия Арабистони ғалаба эвазига плей-оффга чиққан илк жамоага айланиши мумкин. Польша сўнгги турда кўзи қонга тўлган Аргентина билан ўйнашини ҳисобга олиб максимал ғалаба учун ҳаракат қилади. Мексика эса тунда бўлиб ўтадиган баҳсда Месси ва Аргентина ҳикоясига нуқта қўйишга интилади. Кутамиз, кўрамиз ва кузатамиз... Ҳа айтганча, Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Мексика учрашуви бугун 00:00 да бошланади.


Жалолиддин Халилов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика