Latest news

18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28

Бугун “Манчестер Сити” «очко» йўқотади?! News

Бугун “Манчестер Сити” «очко» йўқотади?!

Рақибнинг “Реал Мадрид”лиги ва ҳали умуман забт этилмаган чўққи босими ҳаттоки Пепни ҳам чуқур ўйга толдиради.

Бироздан кейин (18:00) «шаҳарликлар» АПЛ 36-туридан ўрин олган баҳсда дивизионда қолишга интилаётган «Эвертон» билан тўқнаш келади. Икки фронтда жанг қилиш кўплаб жамоаларга панд берган. Пеп ва унинг жамоаси икки кундан сўнг ЙЧЛ ярим финали жавоб ўйинида «Этиҳад»да “Реал Мадрид”ни қабул қилиши лозим. “Манчестер Сити” иккита тенг кучли таркибга эга дейилади, аммо асосий ишларни ҳал қилувчи йигитлар ажралиб қолган. Нариги томонда «Реал» Камавинга борасида муаммога учраб бўлди. Табиийки Пеп катта ўйин олдидан йўқотишларга учрашни истамайди, «Эвертон» эса премьер-лигада қолиш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилишни аллақачон бошлаб юборган. Ўтган турда мавсум кашфиёти бўлган «Брайтон» 5-1 ҳисобида мағлуб қилингани сўзимиз исботи.

«Арсенал»нинг босими.

Таъқибчи «Арсенал» билан орадаги фарқ бир очко ва захирада бир ўйин бор. Аммо Пеп сўнгги турларда ярадор «Челси» ва «Брайтон»га қарши ўйинлар борлигини билади, бу эса мураббийга бўлган босимни кучайтириши бор гап. Аксига олиб «Арсенал» омадсиз ўйинлардан кейин ўзига кела олди. «Тўпчилар» «Сити»дан учралган мағлубиятдан кейин аввал «Челси» кейин эса «Нюкасл»ни ишончли ҳисобда мағлуб этишдиАПЛ сўнгги турларида нималар содир бўлишини ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, бизни даҳшатли якун кутиб тургандир. Юқоридаги факторлар сабаб Пеп АПЛни ўз ҳолига ташлаб қўя олмайди.

 

Ушалмаган орзу.

Биласиз “Манчестер Сити” ЙЧЛда бирор маротаба ғолиб чиқмаган. Ярим финал, илк учрашувдан сўнг ажойиб имконият ҳосил бўлган, «Этиҳад»да минимал ҳисобда ғолиб чиқилса бас. Нариги жуфтликдаги рақиб катта эҳтимол «Интер» бўлади. Рақибнинг “Реал Мадрид”лиги ва ҳали умуман забт этилмаган чўққи босими ҳаттоки Пепни ҳам чуқур ўйга толдиради. Шу сабабдан мураббий «Реал»а қарши оптимал таркибни қўйишга интилади ва «Эвертон»га қарши ўйинда етакчиларга дам берса ажабмас.

 

Жалолиддин

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика