Latest news

13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  5 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  6 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  2 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  10 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  20 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  17 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар News

Бугун Манчестер дербиси. Статистика ва қизиқарли маълумотлар

Бугун, 10 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 16-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Манчестер дербиси интизорлик билан кутиладиган ўйинлар орасида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "Эл-Классико"дан кейинги ўринни эгаллайди. "Олд Траффорд"да бўлиб ўтадиган дербига оид қизиқарли маълумот ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1881 йилнинг 12 ноябрида бўлиб ўтган. Ўша пайтларда бу икки клуб бошқача ном билан аталар эди. "Манчестер Сити"ни "Вест Гортон, "Манчестер Юнайтед"ни эса "Ньютон Хит" деб аташган. 19 асрда бўлиб ўтган биринчи дербида "Ньютон Хит" яъни "Манчестер Юнайтед" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

1947 йил


"Олд Траффорд" ҳамда "Этихад" стадионлари орасидаги масофа узоқ эмас. Енгил машинада 10 дақиқа ичида биринчи аренадан иккинчисига етиб олишингиз мумкин.


МАНЧЕСТЕР ДЕРБИСИ
ЖамоаларҒалабаДурангМағлубият
"Манчестер Юнайтед"725250
"Манчестер Сити"505272


Йирик ҳисоб қайд этилган ўйинлар:

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (1926 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:5 (1955 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 5:0 (1994 йил)

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:6 (2011 йил)


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 10 декабрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида бўлиб ўтган. "Этихад"даги баҳсда ҳисоб очилмаган (0:0).


Манчестер дербисида энг кўп иштирок этган футболчи Райан Гиггз ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси 36та дербида тўп тепишга муваффақ бўлган.


Манчестер дербиси тўпурарлари:

ФутболчиларКлубГол
Уэйн РуниМанчестер Юнайтед11
Жо ХайсМанчестер Сити10
Фрэнсис ЛиМанчестер Сити10
Бобби ЧарльтонМанчестер Юнайтед9
Серхио АгуэроМанчестер Сити8
Колин БеллМанчестер Сити8
Эрик КантонаМанчестер Юнайтед8
Брайан КиддМанчестер Сити, Манчестер Юнайтед8
Жо СпенсМанчестер Юнайтед8
Пол СкоулзМанчестер Юнайтед7
Деннис ВиоллетМанчестер Юнайтед7


Совринлар:

ЖамоаЛига ғолибиАнглия КубогиАнглия лига КубогиАнглия СуперкубогиЧемпионлар лигасиЕвропа лигасиУЕФА СуперкубогиКлублар ўртасидаги жаҳон чемпиони
Манчестер Сити45440000
Манчестер Юнайтед20125213111


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика