Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Бугун Лондон кўк рангга бурканадими ёки қизил? Превью News

Бугун Лондон кўк рангга бурканадими ёки қизил? Превью

Бугун Англия Премьер-лигасида 5-турга якун ясалади.

Турнинг марказий ўйини Тошкент вақти билан 17:30да старт олади. Унда Лондоннинг икки жамоаси "Челси" ва "Арсенал" ўзаро беллашади. Шунингдек, бугун турни якунлаб берувчи баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" билан беллашади. Қуйида 110 йиллик тарихга эга Лондон дербисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 5-тур
"Челси" – "Арсенал"

17.09.2017, 17:30
"Стэмфорд Бриж"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд).

"Челси" дастлабки турда кутилмаганда "Бернли"га мағлуб бўлгач, дарҳол ўзига келиб олди. Кетма-кет ғалабалар ва жамоа етакчилар орасида бормоқда. Ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасида "Қорабоғ" устидан қозонилган йирик ғалаба (6:0) ўйинчиларга қўшимча ишонч бағишлаган.

"Арсенал" эса чемпионатни яхши бошлай олмади. Европа лигаси доирасида "Кёльн"ни мағлуб этиши ҳам мухлисларни тинчлантирмаган бўлса ажаб эмас. Сабаби, ўйин жиҳатидан жамоада муаммолар бор. "Канонирлар" "кўклар"га қарши охирги иккита ўйинда ғалаба қозонишган, лекин томонларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак мезбонларнинг устунлигини тахмин қилиш мумкин.



Қизиқ:

- "Челси" Премьер-лига доирасида "Арсенал"га қарши охирги 5та уй ўйинида фақат ғалаба қозонган;
- Эден Азар "Арсенал"га қарши ўзининг сўнгги 4 ўйинидан учтасида гол урган;
- Арсен Венгер "Челси"га қарши 59чи ўйинини ўтказади. Бундай ҳолатда, "аристократлар" француз мутахассиси энг кўп тўқнашган рақибга айланишади.


Тахминий таркиблар:

"Челси": Куртуа – Аспиликуэта, Луис, Кэхилл – Цаппакоста, Бакайоко, Канте, Алонсо – Педро, Азар – Мората.

"Арсенал": Чех – Мустафи, Косельни, Монреаль – Бельерин, Жака, Рэмси, Колашинац – Санчес, Озил – Лаказетт.



Мураббийлар фикрлари:

Антонио Конте ("Челси"):
"Қачонки сен "Арсенал"га қарши ўйнасанг бу оғир ўйин бўлади. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз принципиал рақибга қарши муносиб ўйнаш учун курашишимиз керак".

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Сафарда керакли очколарни олишимизга аминман. Лекин, бизнинг жамоа учун руҳий томондан яхши ўйнаш ва қониқарли натижага эришиш жуда муҳим".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика