Latest news

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  8 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  5 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  67 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  12 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Бугун "Локомотив" ўзбек футболи учун тарихий натижа қайд этиши мумкин News

Бугун "Локомотив" ўзбек футболи учун тарихий натижа қайд этиши мумкин

Агар "Локомотив" бугун Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этса, бу ўзбек клубларининг ОЧЛдаги 100-ғалабаси бўлади.

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Бугун "Локомотив" ва "Истиқлол" (Душанбе) жамоалари ўртасидаги ўйин билан ОФК Чемпионлар Лигаси Ўзбекистонга қайтади.

Бу ўйин миллий футболимиз учун тарихий вазиятга айланиши учун барча имкониятларга эга. "Локомотив"нинг ғалабаси (пенальтилар серияси эмас) 2002 йилдан сўнг ислоҳ қилинган мусобақадаги юбилейи бўлади. Бу Ўзбекистон клубларининг Чемпионлар Лигасидаги 100-ғалабаси бўлади.

Клубларнинг 99та ғалабага қўшган ҳиссалари қуйидагича:

43 - "Пахтакор"

27 - "Бунёдкор"

9 - "Нефтчи"

9 - "Локомотив"

8 - "Насаф"

2 - "Машъал"

1 - АГМК


Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабани Ўзбекистон учун "Пахтакор" қўлга киритган, жамоа Иорданиянинг "Ал Веҳдат" клубини 3:0 ҳисобида таслим қилган.


Клубларимиз учун бошқа юбилей ғалабалар:

10 - "Пахтакор" - "Ал Талаба" 3-1 (2003)

20 - "Нефтчи" - "Ал Ахли" 3:0 (техник, 2005)

30 - "Пахтакор" - "Қувайт СК" 2:1 (2007)

40 - "Ал Ахли" - "Пахтакор" 1:2 (2009)

50 - "Ал Айн" - "Пахтакор" 0:1 (2010)

60 - "Ал Араби" - "Пахтакор" 0:1 (2012)

70 - "Ал Жаиш" - "Бунёдкор" 1:2 (2014)

80 - "Локомотив" - "Сепахон" 1:0 (2016)

90 - "Насаф" - "Ал Садд" 1:0 (2018)

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика