Latest news

00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  0 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  19 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  179 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0

Бугун Куала-Лумпурда Малайзия – Ўзбекистон ўйини News

Бугун Куала-Лумпурда Малайзия – Ўзбекистон ўйини

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасидаги илк Осиё чемпионати бошланади.

Қитъа чемпионатида Осиёнинг 8та давлати терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади. Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ушбу тарихий қитъа чемпионатида иштирок этади.

Футзалчиларимиз “А” гуруҳдан жой олишган бўлиб, Аваз Мақсумов шогирдлари Эрон, Малайзия ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги илк учрашувни мезбонларга қарши ўтказади. Айнан шу баҳс Осиё чемпионатининг очилиш ўйини сифатида қайд этилади. Малайзия – Ўзбекистон учрашуви бизнинг вақт билан соат 13:30да бошланади.

Эртага Эрон, 23 сентябрь куни Гонконг терма жамоасига қарши ўйинлар белгиланган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга йўл олади. Эслатиб ўтамиз, терма жамоа футзалчиларининг аксариятини “Севинч” клуби футболчи қизлари ташкил қилади. Шунингдек, Тошентнинг “Бунёдкор”, пойтахт вилоятининг “Металлург” клубларидан ҳам футзалчилар таклиф этилган.

Маълумот сифатида айтиш мумкин, терма жамоамиз сафар олдидан Қарши ҳамда Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ташкил этди. Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари 26 сентябрь куни маълум бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика