Latest news

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  21 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  7 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

⚡️ Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади (+тақвим) News

⚡️ Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади (+тақвим)

Бугун, 1 февраль куни Марокашда ҳисоб бўйича 19-клублар ўртасидаги мундиал бошланади.

Мусобақада қуйидаги жамоалар қатнашмоқда:

“Ал Аҳли” (Миср, АФК) – Африка футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум финалчиси;

“Реал” (Испания, УEФАдан) – ЕЧЛ 2021/22 йилги мавсум ғолиби;

“Фламенго” (Бразилия, Конмебол) – Либертадорес кубоги-2022 ғолиби;

“Ал Ҳилол” (С.Арабистони, Осиё ФК) – Осиё чемпионлар лигаси-2021 ғолиби;

“Видад” (Марокаш, АФК) – Африка футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум ғолиби;

“Сиэтл Саундерс” (АҚШ, КОНКАКАФ) – КОНКАКАФ чемпионлар лигаси-2022 ғолиби;

“Окленд Сити” (Янги Зеландия, Океания ФК) – Океания футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси-2022 ғолиби.

Мусобақа тақвими билан танишинг:

Плей-офф, 1 февраль

23:59, “Ал Аҳли” (Миср) – “Окленд Сити” (Янги Зеландия)

1/4 финал баҳслари 4 февралда бўлиб ўтади

19:30, “Видад” (Марокаш) – “Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони)

“Сиэтл Саундерс” (АҚШ) – “Ал Аҳли” (Миср)/“Окленд Сити” (Янги Зеландия)

1/2 финал

7 февраль, “Фламенго” (Бразилия) – "Видад" (Марокаш)/"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

8 февраль, "Сиэтл Саундерс" (АҚШ)/"Ал Аҳли" (Миср)/"Окленд Сити" (Янги Зеландия) – "Реал" (Испания)

3-ўрин учун баҳс ҳамда финал 11 февралга белгиланган. Ҳал қилувчи баҳслар Работдаги шаҳзода Мулай Абдулла номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги ЖЧнинг амалдаги ғолиби “Челси” ҳисобланади. Энг кўп титулни эса “қаймоқранглилар” қўлга киритган – 5 та.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика