Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон" News

Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўтказилади.

Суперлигада бу мавсум ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари Термизда ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин соат 17:30да старт олади. 

Мусобақа жадвалида "Сурхон" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 5 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда боряпти. Бугун Суперлига дебютанти "Сурхон" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Термизликлар бунгача бўлиб ўтган учта ўйиннинг биттасида зафар қучиб, икки бор дуранг қайд этишган. 

"Андижон" эса сафарда бешинчи марта майдонга тушади. Бунгача тўрт бор сафарда тўп тепган Элдор Сакаев шогирдлари ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор дуранг ва яна икки марта мағлубият қайд этди. "Андижон" шу пайтгача сафарда "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларига қарши тўп тепди. 

Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида фақат битта тўп киритган. Бу жамоа охирги уч учрашувдан бери гол ура олмаяпти. 

Факт: "Сурхон" охирги марта ўз уйида "Андижон" билан 2004 йил ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика