Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  1 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун Суперлигада 11-турнинг қолдирилган учрашуви бўлиб ўтади.

Жиззахдаги марказий стадионда "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради. Бу ўйинга қандай таъриф бериш мумкин? Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган жамоалар тўқнашуви, бир хил очко тўплаган жамоалар қарама-қаршилиги, чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўйини ва ҳоказо. 

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа бир хил 26 очкодан тўплаб, кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Пахтакор" 13 учрашувнинг 7тасида ғалаба қозониб, 5 бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 19-9.

"Сўғдиёна" ҳисобида эса 13 учрашувдан сўнг 8 ғалаба, 2 дуранг ва 3та мағлубият бор бўлиб, тўплар нисбати 21-13. 

Бу жиззахликларнинг уйдаги 8-учрашуви бўлади. "Сўғдиёна" шу пайтгача уйда ўтказилган 7та ўйиндан тўрттасида зафар қучиб, бир марта дуранг қайд этган ва икки учрашувда мағлуб бўлган.  

"Сўғдиёна" уйда:

"Динамо" - ғалаба, 1:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0 

"Насаф" - мағлубият, 1:2

"Қўқон-1912" - ғалаба, 3:0

"Қизилқум" - мағлубият, 0:3

"Бунёдкор" - ғалаба, 2:0

Биласизми? "Сўғдиёна" охирги уч турда икки бор ғалаба қозониб, битта ўйинда имкониятни бой берди. 


"Пахтакор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бугун "шерлар" сафардаги 8-баҳсда майдонга тушади. Жамоа бунгача 7та ўйиннинг 4тасида ғалаба қозониб, 3 бор дуранг қайд этган. "Пахтакор" сафарда ҳали мағлуб бўлгани йўқ. 

"Пахтакор" сафарда:

"Динамо" - ғалаба, 2:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - дуранг, 1:1

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Қизилқум" - ғалаба, 2:0

Факт: "Пахтакор" сафардаги охирги иккита ғалабасини бир хил 2:0 ҳисоби билан якунлаган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика