Latest news

16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  0 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  3 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   35 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 4-тур баҳслари давом эттирилади.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади. Дастлабки учта турдан сўнг 9 очко тўплаган "Пахтакор" турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. "Сўғдиёна" эса атиги 1 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани эгаллаб турибди.

Жорий мавсумни сафарда "Машъал"га қарши баҳс билан бошлаган жиззахликлар кутилмаганда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Кутилмаганда дейишимиз боиси "Сўғдиёна" ўтган йил 4-ўринни қўлга киритганди, "Машъал" эса бу йил Суперлигага қайтди. Улуғбек Бақоев шогирдлари шундан сўнг уйда АГМКни қабул қилиб 1:1 ўйнашди. Бу баҳсда майдон эгалари бир киши кам қолган рақибни мағлуб эта олишмади.

"Сўғдиёна" 3-турни яна сафарда ўтказди ва "Қўқон-1912" майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб дастлабки 3 турда Бақоев шогирдлари ҳали ғалаба қозонгани йўқ. 

"Пахтакор" учун бу биринчи сафар ўйини бўлади. Чунки жамоа бунгача кетма-кет учта турни ўз майдонида ўтказиб учаласини ҳам ғалаба билан тамомлаган. "Шерлар" илк турда "Навбаҳор"ни 2:1, ундан кейин "Бухоро"ни 3:0 ва охирги турда "Металлург"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Бугунги учрашув олдидан "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Лекин ҳар икки жамоа икки ярим ойлик карантиндан яқинда чиққанини ва деярли бир хил ҳолатда эканлигини унутмайлик. 

Бугун "Сўғдиёна" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишга уриниб кўради. "Пахтакор" эса ғолибона юришини давом эттиришга ҳаракат қилади. 

P/S. Соат 18:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика