Latest news

19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  1 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  3 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  1 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1

Бугун футбол. "Шўртан" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Насаф"

Бугун олий лигада 13-тур баҳслари давом эттирилади. Ғузорда Қашқадарё дербисидан ўрин олган "Шўртан" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? "Насаф" бугун расмий жиҳатдан сафарда ўйнайди, аслида-ку Ғузор ўйингоҳи улар учун уй стадионидек бўлиб қолди. Чунки Қаршидаги марказий стадионда таъмирлаш ишлари бошланганидан бери "Насаф" уй учрашувларини Қаршидан унча узоқ бўлмаган Ғузорда ўтказиб келмоқда. Бугунги баҳсда жамоаларнинг имконияти тенг дея оламиз.


Факт: "Шўртан" ўз майдонида ўтказган еттита ўйиндан тўрттасида ғолиб чиққан. Ғузорликлар уйда "Нефтчи", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларини мағлуб этишган. Гап шундаки, "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган. 

Биласизми? "Шўртан" охирги олтита ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, бешта учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа кетма-кет икки ўйиндан бери юта олмаяпти. 

Факт: "Насаф" бугун сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Биласизми, "Насаф" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 1-турда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтган. "Насаф" охирги марта Бекободга сафар уюуштириб, 0:1 ҳисобида енгилиб қайтди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика