Latest news

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Маълумки, ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун Ғузорда "Шўртан" - "Металлург" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Ҳозирча "Шўртан" иккинчи даврада бир дуранг ва бир ғалаба билан тўрт очко тўплади. Жамоа ҳисобида жами 19 очко мавжуд ва турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. 

"Металлург" эса 23 очко билан 11-ўринда бормоқда. Иккинчи даврани Самрқандда ғалаба билан бошлаган "Металлург" шундан сўнг кетма-кет икки ўйинни бой берди. Бекободликлар "Машъал" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. 

Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Сабаби иккала жамоага ҳам уч очко зарур. "Шўртан" сафарда йўқотилган очколарни бугун уйда олишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида "Металлург" ҳам иккита мағлубият аламини "Шўртан"дан олишга уриниб кўради. Эслатиб ўтамиз, Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика