Latest news

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  0 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади.

Турнир жадвалидаги ҳолат 

- "Қўқон-1912" 11 очко билан 13-ўринда боряпти. Жамоа шу пайтгача фақат иккита ўйинда ғалабага эришган. Бешта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, 9та беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 17-33 (-16) 

- Суперлига дебютанти "Сурхон" бирмунча яхши ҳолатда. Чунки бу жамоа турнир жадвалида 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Термизликлар 6 бор зафар қучиб, яна шунча ўйинда мағлуб бўлишган. Қолган тўртта баҳс дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 16-22 (-6).


"Қўқон-1912"

- "Қўқон-1912" ўз майдонида очко йиғиш бўйича энг охирги ўринда турибди. Чунки қўқонликлар уйда ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. - Жамоа уйдаги бешта ўйиндан учтасида мағлуб бўлиб, икки бор дуранг қайд этган. Тўплар нисбати ҳам унчалик зўр эмас 5-9. 

- "Қўқон-1912" иккита ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа 5-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтган ва ўтган турда Самарқандда ҳам ғалабага эришди. 

- "Қўқон-1912" биринчи ва иккинчи ғалабаси орасида 10та ўйин ўтказиб, шундан учтасида дуранг ўйнади ва 7 бор мағлуб бўлди. 


"Сурхон"

- "Сурхон" сафарда очко йиғиш бўйича 12-ўринда боряпти. Бу жамоа сафар ўйинларида ҳозирча 6 очко тўплаган. 

- "Сурхон" меҳмонда 7та ўйин ўтказиб, икки бор ғалабага эришди ва беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-16. 

- "Сурхон" охирги тўрт турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор ўз уйида "Бунёдкор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

- Факт: "Сурхон"нинг охирги учта сафар ўйини фақат мағлубият билан тугади: "Локомотив" (1:5), "Насаф" (0:2) ва "Бунёдкор" (0:3).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика