Latest news

11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларда бири Қўқонда, "Қўқон-1912" ва "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалига назар солсак, "Қўқон-1912" 34 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 20 очко билан 14-ўринни банд этиб турибди. Қўқонликлар ҳатто иккинчи ўринга ҳам кўтарилиб олишганди, аммо иккинчи даврадаги тўрт мағлубият жамоани пастга тушириб юборди. Хусусан жамоа кетма-кет охирги иккита баҳсни ютқазди. 

"Шўртан" ҳақида гап кетганда бу жамоа сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Фақат бир марта дуранг ўйнаган бўлса, қолган 9та баҳсда ютқазиб қўйган. Қолаверса, "Шўртан" сафар ўйинларида атиги учта гол урган. 

Биласизми? "Шўртан" сафардаги бир очкосини 16-турда "Нефтчи"га қарши учрашувда қўлга киритган. Жамоа Фарғонада 1:1 ўйнаган. Қолаверса, ғузорликлар иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча фақат битта ўйинда ғалаба эришишди. 

Факт: "Қўқон-1912" уйдаги беллашувларда 20та гол урган ва бу борада "Насаф" билан бир хил кўрсаткичга эга. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика