Latest news

17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  3 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  3 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  6 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  3 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  13 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0 14:45Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди  5 14:07Ўзбекистон - КХДР: Терма жамоамиз таркибида йўқотиш бор  21 13:04Расман: "Ливерпуль" "Челси" футболчисини сотиб олди  6 12:18Даниэль Карвахаль: "Ҳимоячи ва дарвозабонлар "Олтин тўп"ни ютиши жуда қийин. Номзодлар қаторига кирганимдан хурсандман"  7 11:45Неймар: "У камида дунёнинг энг яхши футболчилари ТОП-5га киради"  9 10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  5 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Қўқон-1912" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.

Олий лига. 11-тур. 17 май
"Қўқон-1912" - "Локомотив"
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Маметов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида биринчи-иккинчи ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги. Бугун Қўқон шаҳрида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Иккала жамоа ҳам ғалаба мақсадида майдонга тушса ажаб эмас. Имкониятлар борасида "Локомотив"нинг устунлигини айта оламиз, чунки тошкентликлар таркиб жиҳатдан кучли, бироқ ҳаммасини майдондаги кураш ҳал қилади.

Турнир жадвалидаги вазият: "Локомотив" 22 очко билан пешқадамликни ўз қўлида ушлаб турибди.  "Қўқон-1912" эса рақибидан 3 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Факт: Бугун  "Қўқон-1912" ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги беш ўйинда қўқонликлар учта ғалабага эришган ҳолда бир мартадан дуранг ва мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 8-4. "Қўқон-1912" ўз уйидаги баҳсларда 10 очкони қўлга киритган.

Факт: "Қўқон-1912" уйда "Қизилқум" (1:0), "Динамо" (2:1) ва "Металлург"дан (3:0) устун келган. "Пахтакор" билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, "Насаф"га (1:2) имкониятни бой берган.



Биласизми? Иккала жамоа ҳам мавсум бошидан бери фақат бир мартадан мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"дан енгилган бўлса, "Локомотив" Ғузорда "Шўртан"га имкониятни бой берган.  

Факт:
Бугунги ўйин "Локо" учун сафардаги бешинчи баҳс бўлади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг иккитасида зафар қучган. "Машъал" ва "Пахтакор" клублари мағлуб этилган. "Навбаҳор" билан дуранг ўйналган бўлса, "темирйўлчилар" "Шўртан"га ютқазиб қўйишган. Сафардаги учрашувларда тўплар нисбати 5-5.

Биласизми? "Локомотив" олий лигада қаторасига бешта ўйиндан бери ютқазмай келмоқда: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Тўплар нисбати 15-4.

Эсингиздами? 2015 йилги мавсумда "Қўқон-1912" ўзида "Локо" билан 2:2 ўйнаган ва учрашувдан сўнг "термирйўлчилар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилганди. Ўтган йилги беллашувда эса "Локомотив" сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика