Latest news

07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  2 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  193 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган охирги иккита баҳс бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Бугунги баҳсда икки ёш мураббийнинг ўзаро қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Маълумки, Нўъмон Ҳасанов ҳам, Улуғбек Бақоев ғалабага чанқоқ мураббийлар сирасига киради. Уларнинг иккаласи ҳам ўз устида ишлайдиганлар тоифасидан. 

Мана шу жиҳат ҳам бугунги ўйиннинг қизиқ кечишига сабаб бўлиши мумкин. Устунлик борасида бир нарса дейиш қийин, ҳар ҳолда "Қўқон-1912" ўз майдонида ўйнайди, "Бухоро" эса сафарда. Лекин бухороликлар сафарда ҳам яхши ўйнай олишади. Тўғри, бу жамоа охирги учта турни мағлубият билан якунлади, бироқ бу ҳол бугунги ўйинда меҳмонларнинг кайфиятига таъсир қилмаса керак. 

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига 8та (!) ўйиндан бери ютқазмаяпти. Жамоа шундан иккитасида ғалаба қозонган ва олти бор дуранг ўйнаган. Умуман олганда, қўқонликлар Суперлига клублари орасида энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлиб туришибди. 

Яна бир маълумот шуки, Нўъмон Ҳасанов жамоаси ҳозирча ўз майдонида ютқазмаган: икки ғалаба ва иккита дуранг. Бундан ташқари, қўқонликлар тўртта ўйинда атиги бир марта гол ўтказиб юборишган. 

Факт: "Қўқон-1912" охирги иккита ўйинни бир хил 1:1 ҳисобида якунлади. 

"Бухоро" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳам бу йил қувноқ ўйин намойиш этмоқда. "Бухоро" доим ҳужум қилишни хуш кўрувчи жамоалардан бири. Бу томонлама иккала жамоа бир-бирига ўхшаб кетади. Аммо "Бухоро"нинг охирги пайтларда ўйини қовушмаётгандек, негаки жамоа қаторасига учта ўйинда ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Бухоро" 5-8 турлар орасида кетма-кет тўртта ғалабага эришиб яхши натижа қайд этди. Аммо шундан сўнг қаторасига уч мағлубият бошланди. 

Факт: "Бухоро" ҳозирча сафарда бешта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда мағлуб бўлган. "Бухоро"нинг ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабаси "Нефтчи" устидан қўлга киритилган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика