Latest news

08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  3 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  28 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  11

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Қўқон-1912" 18 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 14 очко бор ва бу жамоа 11-ўринга тушиб қолган. Охирги ўриндаги "Нефтчи" билан АГМКни 7 очко ажратиб турибди.

Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг ҳам ишлари беш эмас. Хусусан қўқонликлар охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришиб, тўрт марта имкониятни бой беришди. АГМК эса охирги бешта ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган ҳолда бир марта дуранг ўйнади.

"Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида 8та учрашувда майдонга тушиб, шундан фақат учтасида ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Металлург" клубларидан устун келган. Яна бир факт шуки, қўқонликлар уйда "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши имкониятни бой берган ўйиндан сўнг бош ҳакамлар четлатилган.

Бир қарашда АГМКда муаммо йўқдек. Лекин натижалар ҳа деганда ижобий бўлавермагач, клуб раҳбарияти россиялик мураббий Виктор Кумиковни ишдан бўшатди. Шундан сўнг жамоани Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди ва ҳозирча олмалиқликлар бу мураббий қўл остида ғалаба қозонишгани йўқ.

Ашурматов бошчилигидаги жамоа Суперлигада уч бор майдонга тушиб, битта ўйинда дурангга эришди ва икки бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, АГМК охирги марта 11-турда сафарда "Металлург" устидан зафар қучиб қайтган.

Биласизми? АГМК шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат учта ўйинда ғалабага эришган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Металлург"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, ўз майдонида "Локомотив"дан кичик ҳисобда устун келган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика