Latest news

22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  69 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  10 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал" News

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Олмалиқ" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Олмалиқ" 32 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Машъал" ҳисобида эса 35 очко бор ва бу жамоа 8-ўринда бормоқда. Демак, бугун Олмалиқ шаҳрида жадвалнинг ёнма-ён ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. 

Иккинчи даврадаги "Олмалиқ" биринчи даврадаги жамоадан бирмунча фарқ қилади. Жамоа оралиқ танаффусдан сўнг ҳозирча тўққизта ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан фақат иккитасида ғалаба қозонган. Ва ҳар иккала ғалаба ҳам уйдаги баҳсларда қўлга киритилган. "Олмалиқ" ўзидан кучсиз жамоалар - "Сўғдиёна" билан "Обод"ни мағлуб этган.

Биласизми? "Олмалиқ" қаторасига уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа "Қизилқум" билан дуранг ўйнаганидан сўнг кетма-кет иккита беллашувда ютқазиб қўйди. 

"Машъал" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврани яхши бошлади, аммо охирги уч ўйинда ғалабага эриша олмади. Муборакликлар аввалига Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйнашди ва кейинги турларда гол ўтказмасдан "Металлург" ва "Шўртан" устидан зафар қучишди. "Машъал" ҳатто сафарда "Қўқон-1912"ни ҳам мағлуб этиб қайтди. 

Бироқ жамоа "Бухоро"га қарши 1:1 ҳисобини қайт этганидан сўнг сафарда "Бунёдкор"дан енгилди ва уйда "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнади. Факт шуки, "Машъал" охирги уч ўйинда атиги биттагина гол ура олди холос. 

Биласизми? "Машъал" иккинчи даврада тўртта ғалабага эришган бўлса, шундан иккитаси Муборакда ва яна иккитаси сафар ўйинларида қўлга киритилган. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика