Latest news

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  30 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  2 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  6 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  6 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  14 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Бугун футбол. "Обод" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Обод" - "Навбаҳор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан олий лиганинг 22-турига старт берилади.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда "Обод" меҳмони бўлади.

Олий лига, 22-тур. 16 сентябрь
"ОБОД" - "НАВБАҲОР"


Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 16-ўринда (12 очко), "Навбаҳор" 12-ўринда (21 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 9 очко.

Таъриф: Олий лигада охирги ўринда бораётган "Обод" бугун ўз майдонида 11-учрашувини ўтказади. "Обод" аввалги 10та ўйиндан иккитасита ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнаган ва бешта беллашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 10-21. "Навбаҳор" эса бунгача сафарда 9та беллашувда майдонга тушиб, ҳаммасида мағлуб бўлган. Жамоа ҳатто дуранг ҳам ўйнай олмаган. "Навбаҳор"нинг сафар ўйинларидаги тўплар нисбати 7-22.

Факт: "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳозирча икки бор ғалаба қозонди, "Обод" эса фақат битта ўйинда зафар қучди ва тўрт марта мағлубиятга учради. Умуман олганда, "Обод" қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

Эслатма: Наманган шаҳрида кечган биринчи давра учрашувида "Навбаҳор" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Акром Баҳриддинов ва Дилшод Жабборов томонидан киритилган голларга Павел Соломин жавоб қайтарган. Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси баҳсида меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика