Latest news

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  1 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган "Обод" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

18:30 - «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 9 очко билан жадвалнинг энг охирги қисмини эгаллаб турибди. "Металлург" ҳисобида 11 очко бор ва бу жамоа 14-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун "Жар" стадионида қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Чунки иккала жамоага ҳам очко зарур. Агар "Обод" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Лекин бекободликлар ҳам бўш келмаслиги турган гап. Чунки бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қолган беллашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қилади.

Факт: Охирги ўриндаги "Обод" ўз майдонида ҳозирча битта ғалабага эришган. Рауф Инилеев шогирдлари "Динамо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан кейин "Обод" Муборакка бориб "Машъал"дан 0:3 ҳисобида енгилиб қайтди.

Биласизми? "Обод" охирги тўртта ўйиннинг фақат иккитасида мағлуб бўлди. Демак, жамоа ўзига келаётган бўлиши мумкин.

Факт: "Металлург" ҳозирча сафар ўйинларида фақат битта гол урган. Жамоа 9-турда "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнаган. Умумий тўплар нисбати 1-7.

Биласизми? "Металлург" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, тўрт марта имкониятни бой берган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика