Latest news

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  6 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  4 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  67 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Локомотив" "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Намангандаги Марказий стадионда кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 10-6. "Локомотив" эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар"да тўплар нисбати 11-13. 

Шу пайтгача 9 беллашувда майдонга тушган "Навбаҳор" шундан бештасида ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Жамоа ўз майдонида 5та ўйин ўтказиб, "Насаф" ва "Нефтчи" билан дуранг ўйнади, "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этган бўлса, "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугунги баҳс "Локомотив"нинг сафардаги 6-учрашуви бўлади. Шу пайтгача сафарда беш бор майдонга тушган "темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор", "Динамо"га имкониятни бой берган ҳолда "Нефтчи" билан "Олимпик"дан устун келишди. "Локо"нинг сафардаги охирги иккита ўйини ғалаба билан якун топган. 

27 май, жума. 19:00

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Жамшид Имамов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика