Latest news

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо" News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. "Навбаҳор" иккинчи даврани жуда яхши бошлади. Жамоа сафарда "Обод"ни ва ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этиб, кейин Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. 

Наманганликлар биринчи давранинг дастлабки уч турида тўрт очко жамғаришганди, бу сафар эса етти очко тўплашди. Ким билади дейсиз, балки "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги иштироки биринчи даврага нисбатан анча сермаҳсул чиқар. 

"Динамо"нинг эса аксинча иккинчи даврада ишлари юришмаяпти. Жамоа ҳозирча уч ўйинда атиги бир очко тўплади. Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг ниҳоят "Пахтакор" билан дуранг қайд этилди. "Динамо" биринчи даврани қаторасига уч ғалаба билан бошлаганди. Аммо ҳозирги жамоадан учта ғалабани кутиш қийин. 

Бундан ташқари, "Динамо" сафарда доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти. Самарқандликлар Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери кейинги иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Тошкент ва Ғузорда мағлуб бўлди. Фикримизча, "Динамо" бугун ҳам ғалаба учун ўйнайди. Ўз навбатида "Навбаҳор"ни уйдаги беллашувда фақат уч очко қониқтиради. Эслатиб ўтамиз, Самарқандда кечган биринчи давра баҳсида "Динамо" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. 


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика