Latest news

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  9 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Навбаҳор" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

"Навбаҳор" 12та ўйиндан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 21 очко жамғарган. АГМК эса 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Бугун "Навбаҳор" ўз майдонида 7-учрашувни ўтказади. Бунгача бўлиб ўтган олтита ўйиндан тўрттасида "лочинлар" ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 11-2. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаган. Шунингдек, "Пахтакор" билан "Локомотив" ҳам ўз уйида ютқазмаган. 

Факт: "Навбаҳор" қаторасига охирги уч ўйинни ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ўз майдонида "Қизилқум" ва "Металлург"дан бир хил 3:0 ҳисобида устун келди. 

Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби ҳақида гапирадиган бўлсак, негадир бу жамоа ўз ўйинини топа олмаётгандек. АГМК бир қарасанг сафарда "Металлург"ни ютиб қайтади, бир қарасанг ўз уйида "Сўғдиёна"ни енга олмайди. Жамоанинг ўйин услуби ҳам қандайдир тушунарсиз. 

АГМК шу пайтгача сафарда ўтказган 6та ўйиндан фақат иккитасида ғалабага эришди. Жамоа "Нефтчи" ва "Металлург"дан устун келди. Сафар ўйинларида Виктор Кумиков шогирдларининг тўплар нисбати 8-11. 

Биласизми? АГМК уйдаги ўйинлардан кўра сафарда кўпроқ очко жамғарган. Уйда 6та, сафарда 7та.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика