Latest news

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив"

Бугун Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Бу Сервер Жепаровнинг "Локомотив" бош мураббийи сифатидаги илк ўйини бўлади.

Турнир жадвалида "Насаф" 31 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 27-9. "Локомотив" эса 17 очко билан 10-поғонада боряпти. "Локо"да тўплар нисбати 13-21. 

Бу "Насаф"нинг ўз майдонидаги 8-ўйини бўлади. Бунгача бўлиб ўтган 7та беллашувда қаршиликлар 2 бор ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнаган ҳамда битта ўйинда мағлуб бўлган. Уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 10-4. "Насаф" уй ўйинларида 10 очкони қўлга киритган. 

"Насаф" уйда:

"Металлург" - дуранг, 1:1

"Сурхон" - ғалаба, 2:0.

"Пахтакор" - дуранг, 0:0

"Қизилқум" - ғалаба, 5:0

"Олимпик" - дуранг, 2:2

"Навбаҳор" - мағлубият, 0:1

АГМК - дуранг, 0:0

Факт: "Насаф" Суперлиганинг охирги 5та ўйинида фақат бир бор ғалаба қозонди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Меиталлург"дан 2:0 ҳисобида устун келишди. 


"Локомотив" шу пайтгача меҳмонда 8та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 2тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта имконият бой берилди. Сафар беллашувларида "Локо"нинг тўплар нисбати 7-14.

"Локомотив" сафарда:

"Қизилқум" - мағлубият, 0:2

"Бунёдкор" - мағлубият, 1:2

"Динамо" - мағлубият, 1:3

"Нефтчи" - ғалаба, 1:0

"Олимпик" - ғалаба, 3:0

"Навбаҳор" - мағлубият, 0:2

"Металлург" - дуранг, 1:1

АГМК - мағлубият, 0:4

Факт: "Локомотив" сафарда охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бугун "темирйўлчилар" ушбу нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилиб кўришади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика