Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   35 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Бугун футбол. "Металлург" - "Олмалиқ" News

Бугун футбол. "Металлург" - "Олмалиқ"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Металлург" ўз майдонида "Олмалиқ" билан куч синашади.

Олий лига. 19-тур. 18 август
"Металлург" - "Олмалиқ"
Бош ҳакам:
Дмитрий Пислегин
Бошланиш вақти: 17:30

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 4-ўринда (32 очко), "Олмалиқ" 9-ўринда (21 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 11 очко.

Таъриф: Олий лигада учинчи бўлишга ҳаракат қилаётган "Металлург" бугун ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Айтиш мумкинки, ҳар иккала жамоага ҳам очко зарур, шу боис Бекободда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Факт: "Олмалиқ" иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ғалаба қозонмади. Жамоа қаторасига учта ўйинда мағлуб бўлди. Умуман олганда бу жамоа бугун сафарда 10-ўйинини ўтказади. Аввалги тўққизта беллашувнинг саккизтасида "Олмалиқ" мағлуб бўлган ва фақат бир марта ғалабага эришган. Тўплар нисбати 10-21.

Факт: "Металлург" эса иккинчи даврани дуранг билан бошлаб, кейинги ўйинда зафар қучди ва ўтган турда ютқазиб қўйди. "Металлург" ўз майдонида кучли футбол намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Бекободликлар ҳозиргача уйда ўтказилган 9та учрашувдан еттитасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 24-10. Жамоа ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган.

Эслатма: Олмалиқ шаҳрида кечган биринчи ўйинда Шквирин шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Кеча ўтказилган ёшлар лигаси баҳсида дуранг қайд этилди: "Металлург" - "Олмалиқ" 1:1.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика