Latest news

14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  2 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  8 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  29

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал" News

Бугун футбол. "Металлург" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 17-туридан ўрин олган еттита учрашув бўлиб ўтади. "Металлург" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Олий лига. 17-тур. 12 август

«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Металлург" 8-ўринда (23 очко), "Машъал" 10-ўринда (21 очко). 

Жамоалар жадвалда бир-бирларига жуда яқин ўринларни эгаллаб туришибди. Агар "Машъал" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Ўтган турни иккала жамоа ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Металлург" сафарда "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган бўлса, "Машъал" Тошкентда "Локомотив" билан 1:1 ўйнади. 

Бугунги беллашувда "Металлург" ўз майдонида ўйнайди, шу боис устунлик мезбонлар томонида, аммо "Машъал" "Локомотив"га қарши ўйинини Бекободда ҳам намойиш эта олса, унда яна бир қизиқарли баҳсга гувоҳ бўламиз. 

Эсингиздами? Муборакда кечган биринчи даврада ўйинида "Машъал" ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўтган йил Бекободда бўлиб ўтган ўйинда эса майдон эгалари йирик 6:0 ҳисобида зафар қучишган. Бу мағлубият ҳали "Машъал"нинг эсидан чиқмаган бўлса керак. 

Факт: "Металлург" ўз майдонидаги баҳсларда тўрт марта ғалаба қозониб, фақат икки бор ютқазган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 12-8. "Металлург" уйда "Динамо" ва "Бухоро"га ютқазиб қўйган. 

Биласизми? "Металлург" Бекободдаги охирги уч учрашувни фақат ғалаба билан якунлади. "Сўғдиёна" - 3:1, "Насаф" - 1:0, "Қизилқум" - 3:1. 

Факт: "Машъал" сафар ўйинларида ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонган. Муборак жамоаси 3-турда "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Жамоа сафардаги охирги икки баҳсни дуранг билан тугатди.

Х.Холиқов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика