Latest news

12:55ДИҚҚАТ АУКЦИОН!  3 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  18

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 27-тур баҳсларига старт берилади.

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ўйин 18:00да бошланади. Мазкур баҳс "Навбаҳор"нинг янги бош мураббийи Андрей Канчельскис учун сафардаги илк учрашув бўлади.

Иккинчи босқич турнир жадвалида "Локомотив" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Навбаҳор" эса 24 очко тўплаган ҳолда "Пахтакор"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи босқичда тўртта ўйин ўтказган "Навбаҳор" фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоа аввалги учта беллашувда ғалаба қозона олмади: иккита дуранг ва бир мағлубият. Натижада Илҳом Мўминжонов истеъфога чиқиб янги мураббий тайинланди. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи босқич ўйинида "Локомотив" бугунги рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Наманганда эса майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Локомотив" иккинчи босқични дадил бошлади ва давом эттиряпти. Жамоа бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган. "Темирйўлчилар" навбати билан "Металлург", "Бунёдкор", "Бухоро" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, охирги иккита баҳсни сафарда ўтказган "Локо" бир хил 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Хўш, сизнингча бугун бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигида кимга омад кулиб боқади ва қандай ҳисоб қайд этилади?

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика