Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади News

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мавсум бошида юқори ўринларни мақсад қилган "Навбаҳор" сафарда "Андижон" меҳмони бўлади. Водий дербиси бўлгани учун бу баҳс ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. 

Турнир жадвалида "Андижон" 16 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса 22 очко тўплаган ва 6-ўринда боряпти. "Андижон"нинг иккинчи даврадаги натижалари чакки эмас: учта ўйиндан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Айниқса "Андижон"нинг ўтган тур Бекободдан ғалаба билан қайтиши ўзига хос сенсация бўлди. Бугун андижонликлар ўтган турдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиладилар. 

"Навбаҳор" эса негадир ўзини кўрсата олмаяпти. Бу жамоа Канчельский пайтида анча томошабоп футбол намойиш этарди. Лекин янги мураббий келганидан бери "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир ўйинда дуранг қайд этди. 

Бугунги баҳсда томонларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Албатта, "Андижон" ўз уйида ўйнайди ва уйда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бекорга айтилмаган. Лекин "Навбаҳор" сафарда қандай тўп тепиш кераклигини билади. Қолаверса бу жамоа фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилса керак. 

18:00. «Андижон» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхметов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика